Беллингемнинг аҳволи ҳаммани шокка туширди
Англия терма жамоаси Германия майдонларида ўтган Европа чемпионатида финалга чиққан бўлса-да, футболчилар намойиш этган ўйин кўп танқидларга сабаб бўлди.
“Реал”даги дебют мавсумидаёқ жамоанинг асосий ўйинчисига айланган ва мадридликларнинг ички чемпионат ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишига ҳисса қўшган Жуд Беллингемнинг Англия терма жамоасида ҳурмат қозона олмагани англиялик мухлисларни шокка туширди.
- Европа чемпионатида иккита гол ва битта ассист муаллифи бўлган Жуд Беллингем Англия терма жамоасидаги жамоадошлари орасида ҳурматга эга эмас, - деб ёзди The Athletic нашри.
Манбага кўра, терма жамоа ўйинчиларини Жудни етакчи сифатида тан олмайди. Беллингемни ўзи жамоада фақат Трент Александер-Арнольд билан яхши чиқишади ва бошқа бирорта дўсти йўқ.
Бу бежиз эмас, албатта. “Реал” футболчисининг Англия терма жамоаси ўйинчилари билан муносабати совуқлашишига реклама сабабчи.
Машҳур Adidas брендининг “Салом, Жуд” номли реклама ролигида Беллингем терма жамоа холоскори сифатида гавдалантирилган. Жуднинг қутқарувчи ролида эътироф этилган бошқа ўйинчиларга маъқул келмаган.
Фикрлар