Бен Аскрен кейинги жангини Лас-Вегасда ўтказиши мумкин
UFC ярим ўрта вазн тоифаси етакчи жангчилари Хорхе Масвидаль ва Бен Аскрен ўзаро куч синашишлари мумкин.
ESPN нашрининг хабар беришича, ушбу қарама-қаршилик 6 июль куни Лас-Вегасда UFC 239 турнири доирасида ташкиллаштирилиши режалаштирилмоқда.
Тарқалган маълумотларга кўра, иккала спортчилар ушбу жангда иштирок этиш учун розилик беришган.
Эслатиб ўтамиз, Аскрен ва Масвидаль UFC ярим ўрта вазн тоифасидаги рейтингида топ-5 жангчилар руйхатидан ўрин олишган.
Фикрлар