Бен Дэвис: Бэйл "Тоттенхэм"га қайтса хурсанд бўламан

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳимоячиси Бен Дэвис “Реал” вингери Гарет Бэйлнинг яна “шпорлар” сафига қайтиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Сўнгги пайтларда у Мадридда кўплаб танқидлар остида қолган эди, аммо, Уэльс терма жамоаси сафидаги ўйинларда эса буткул бошқача.

Мен доим унга нисбатан қилинган танқидлар адолатсиз бўлганини айтганман. У дунёнинг энг зўр футболчиларидан бири. Биз буни ҳар бир машғулотларда кўришимиз мумкин.

Мен унинг “Тоттенхэм”га ўтишидан хурсанд бўлган бўлардим. Лекин бу қанчалик ҳақиқатга яқинлигини билмайман”, - дейди Дэвис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!