Бен Фостер “Вест Бромвич” билан шартномани узайтирди

“Вест Бромвич” клуби дарвозабон жамоа дарвозабони Бен Фостер билан ўртадаги шартномани узайтирди.

Клуб расмий сайтининг хабар тарқатишича, 33 ёшли футболчи альбионликлар сафида 2019 йилга қадар тўп сурадиган бўлди.

Қайд этииш жоиз, футболчи жорий мавсумда Премьер Лигада 17 ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!