Бенасси
Ads

“Торино” клуби ярим ҳимоячиси  Марко Бенасси фаолиятини А сериянинг бошқа бир жамоасида давом эттирадиган бўлди.

“Фиорентина” расмий сайтининг хабар тарқатишича, флоренцияликлар футболчи билан 5 йиллик келишувга имзо чекишган.

Қайд этиш лозим, Бенасси ўтган мавсумда А серия доирасида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол уришга муваффақ бўлган.