Асосий мазмунга ўтиш

"Беневенто" номдор футболчини ўз сафига қўшиб олди

Изоҳлар: 0

“Арсенал”, “Манчестер Сити” ва Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Бакари Санья фаолиятини Италияда давом эттиради.

34 ёшли футболчи  эркин агент мақомида “Беневенто” сафига бориб қўшилди. Санья А Серияда иштирок этувчи ушбу клуб билан мавсум сўнггига қадар шартнома имзолади.

Келгуси ҳафтада Санья “Беневенто” сафида дебют қилиши мумкин. Қайд этиш жоиз, у мавсумнинг биринчи қисмини ўтказиб юборди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ