"Бенфика" Европа грандлари эътиборига тушган футболчиси билан янги шартнома имзолади
Лиссабоннинг "Бенфика" клуби сўнгги пайтларда Европа грандларининг эътиборига тушган ҳужумчиси Жоау Фелиш билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда A Bola нашри хабар тарқатмоқда.
Янги келишувга кўра 19 ёшли португалиялик футболчи йилига 2,5 млн евро маош олади. У жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчилари рўйхатида Жонасдан сўнг 2-ўринга кўтарилиб олди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Фелишга "Ювентус", "Манчестер Сити", ПСЖ ва "Реал" Мадрид каби клублар жиддий қизиқиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Айнан мана шу сабаб “Бенфика” янги шартнома имзолаб, унинг товон пулини 200 млн евро этиб белгилаб қўйди.
Маълумот учун, Фелиш жорий мавсум “Бенфика” сафида жами 36та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15та гол ва 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар