Ads

Мадриднинг "Реал" клуби "Бенфика" вингери Жоау Фелишни сотиб олишга уруниб кўрди.

AS нашри тарқатган хабарга қараганда “қироллик клуби” лиссабонликларга 19 ёшли футболчи учун 80 миллион евро ва қўшимча 40 млн евро бонус таклиф қилган. Бироқ, уларнинг бу таклифи рад этилган.

Гап шундаки, “Бенфика” “янги Роналду” дея эътироф этилаётган Фелишни бонуслардан ташқари 120 млн еврога сотмоқчи.

Таъкидлаш керакки, Фелиш учун айни дамда "Атлетико", "Барселона", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Ювентус" клублари ҳам жиддий кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Фелиш ўтган мавсум “Бенфика” сафида жами 42та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.