Бенил Дариуш: "У баҳс бошидаёқ Махачевни нокаутга учратиши мумкин"

  • 17 июль, 20:21
  • 0
  • MMA

Енгил вазн тоифасида UFCнинг еттинчи рақамли жангчиси Бенил Дариуш (22-6) енгил вазн тоифаси чемпиони Ислом Махачев (26-1) ва биринчи рақамли енгил вазн тоифасидаги Арман Царукян (22-3) ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

“Исломнинг асосий афзаллиги – сабрдир. Чидамлилик жиҳатидан ҳам у потенциал рақиби Царукяндан устун. Менимча, улар ўртасида жанг тўлиқ беш раунд давом этади ва Махачевнинг қўли баланд келади. Аммо Арман "портловчи" жангчи эканини ҳисобга олсак, у баҳс бошидаёқ Исломни нокаутга учратиши ҳам мумкин. Агар буни дастлабки раундларда бажара олмаса, Махачевнинг ғалаба қозониш имконияти ошиб кетади”, – деди Дариуш Submission Radio га.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!