Бенитес "Ньюкасл"даги собиқ шогирдини Хитойга чорламоқда

"Вест Бромвич" клуби ҳужумчиси Саломон Рондон фаолиятини Хитойнинг "Далянь Ифан" клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра хитойликлар аллақачон 29 ёшли венесуэлалик футболчи билан келишувга эришишган. Энди улар фақатгина инглиз клубини кўндиришса бас.

Маълумотларга қараганда Рондонни "Далянь Ифан"да шахсан жамоа бош мураббийи Рафаэль Бенитес кўришни хоҳлаган. Айтиш керакки, улар ўз вақтида "Ньюкасл"да бирга фаолият олиб боришган.

Маълумот учун, Бенитес “Вест Бромвич” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида у 120да ўйинда майдонга тушди ва 28та гол ҳамда 10та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!