Бенитес: Ўртахол даражадаги футболчилар ҳам жуда қиммат нарҳланмоқда

Англиянинг “Ньюкасл” клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес клубининг трансфер бозоридаги ҳаракатларини айтиб ўтди.

“Жамоани кучайтириш жуда ҳам қийин бўлмоқда. Чунки нарҳлар ақлбовар қилмайдиган даражада. Умид қиламанки, жамоа бу муаммони бартараф этади ва таркибимиз кучайтирилади.

Кичик жамоалар гранд клубларга трансфер бозорида тенг келиши қийин. Ўртахол футболчилар ҳам жуда қимматга нарҳланмоқда. Барчаси қийинлашиб бормоқда. Биз янги футболчи жамоани кучайтира олишига 100 % ишонч хосил қилишимиз лозим”, – деб айтиб ўтди Бенитес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!