Бенитес тез орада "Ньюкасл" билан шартномасини узайтиради

"Ньюкасл" клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес жамоа раҳбарияти билан шартномани узайтириш масаласида музокараларни бошлаганини айтди.

“Жорий ҳафта Ли Чарнли (клуб бошқарув директори) билан гаплашдим. Ўртамизда янгилик бўлса, биз албатта бу ҳақда сизларга эълон қиламиз.

Мен ижобий кайфиятдаман. Мен клуб ривожланишини ва муносиб ўринни эгаллашини хоҳоайман”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 59 ёшли Бенитеснинг “қарғалар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунига қадар имзоланган. Унинг бошқарувидаги жамоа айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида 42 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!