Бенитес Хитой клубини бошқаришга рози бўлди

“Ньюкасл” билан шартномаси якунлангач айни дамда ишсиз бўлган Рафаэль Бенитес фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 56 ёшли испаниялик мутахассис "Далян Ифань" клубидан бўлган таклифга розилик билдирган. Ушбу клуб Бенитесга йилига 15 млн евро маош ваъда қилмоқда. Таъкидлаш керакки, у “Ньюкасл”да бундан икки баробар кам ҳақ олар эди.

Маълумот учун, Бенитес “Ньюкасл”ни 2016 йилдан буён бошқариб келаётган эди. Унинг бошқарувида “қарғалар” ўтган мавсумни АПЛда 13-ўринда якунлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!