Бенитес яна А Серия клубига қайтиши мумкин

"Наполи" президенти Аурелио де Лаурентис жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузони истеъфога чиқариш ҳақида ўйлай бошлади.

La Stampa нашри тарқатган хабарга қараганда, де Лаурентис мураббий алмаштириш масаласини клуб спорт директори Криштиану Жунтоли билан маслаҳатлашади. Гаттузонинг "Наполи"даги ўрнини жамоада 2013-2015 йилларда ишлаган Рафаэль Бенитес эгаллаши мумкин.

"Наполи" сўнгги 3 та ўйинда имкониятни бой берди. Аниқроғи, Гаттузо жамоаси дастлаб, А Серия ва Италия Суперкубоги доирасида "Ювентус"га (0:2) ютқазди. Сўнгра, чемпионатнинг "Верона"га (1:3) қарши баҳсида ҳам имкониятни бой берди.

“Наполи” айни дамда Италия А Серияси мусобақа жадвалида 6-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!