Бенитесни Бразилияга чорлашмоқда

Хитойнинг "Далянь Про" клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес тез орада жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 60 ёшли испаниялик мутахассисга Бразилиянинг "Фламенго" клубидан қизиқиш бўлмоқда. Улар яқинда "Бенфика" ўтиб кетган Жорже Жезуш ўрнига айнан Бенитес номзодини кўриб чиқишмоқда.

Бенитеснинг ўзи эса, “Ньюкасл” араб шайхлари қўлига ўтганидан сўнг яна Англияга қайтмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)