
Бенито: "Мадрид - дунёдаги энг мураккаб мураббийлик ўриндиғи"
"Реал Мадрид" собиқ футболчиси Альваро Бенито Хаби Алонсо ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Унинг айтишича, Алонсо "қироллик клуби" мураббийи бўлишга тайёр.
"Мадрид – дунёдаги энг мураккаб мураббийлик ўриндиғи, у бу нима эканини билади. Хаби тайёр – унда билим, шахсийлик ва эмпатия бор.
У тайёрми? Ҳеч ким буни аниқ билмайди, ҳаттоки унинг ўзи ҳам.
Тактика нуқтаи назаридан тайёрми? Албатта.
Бу ерда бўлиш нимани англатишини тушуниш нуқтаи назаридан тайёрми? Ҳа.
Аммо сиз бошқарувни қўлга олганингизда, бурилишлар бошланади. Шунинг учун кўрамиз. Бу – дунёдаги энг мураккаб мураббийлик ўриндиғи.
Менимча, у тайёр. Унда зарур билим бор, шахсияти бор, эмпатия бор – бу эса "Реал" мураббийида бўлиши керак бўлган фазилатлардир" – деди "қаймоқранглилар" тарбияланувчиси ва собиқ футболчиси.
Комментарии