Бенжамин Павар ҳали "Бавария"дан кетиш фикрида!

"Бавария" ҳимоячиси Бенжамин Павар ҳали ҳам Томас Тухель жамоасини тарк этмоқчи. Журналист Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра, франциялик футболчи бир йилдан кейин тугайдиган шартномасини узайтириш ниятида эмас.

Ҳозирда Паварга учта давогар бор: “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва Туриннинг “Ювентус” универсал ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Аввалроқ, "шаҳарликлар" ўз ҳимоячиси Кайл Уокерни қўшимча тўлов эвазига Бенжаминга алмаштириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Бавария" Паварни сотишга тайёр, чунки уни бир йил ичида текинга йўқотишни истамайди. Мюнхен клуби бошлиқларига ҳозирча 27 ёшли мудофаа вакили трансфери бўйича аниқ таклифлар келиб тушмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!