Бенуа Сен Дени навбатдаги жангини бразилияликга қарши ўтказади!
UFC шу йилнинг 28 сентябрь куни Парижда турнир ўтказади.
Ушбу турнирда мезбон жангчи Бенуа Сен Дени бразилиялик Ренато Мойканога қарши октагонга кўтарилади.
Бу ҳақда "MMA Junkie" портали хабар берди. Мусобақа Париждаги Аккор аренада ўтказилади.
Маълумот ўрнида, Сен Дени (13-2) охирги жангини шу йилнинг март ойида ўтказган ва унда Дастин Порьега иккинчи раундда нокаутга учраган.
Мойкано (19-5-1) эса апрель олйида Жейлен Тёрнерни нокаутга учратди. Ренато учта жангдан иборат ғалабали серия қайд этиб келмоқда.
Фикрлар