Бензема АПЛга кетиши мумкин

Реал» ҳужумчиси Карим Бензема фаолиятини «Арсенал» клубида давом эттириши мумкин.

Аввалроқ, Оливье Жиру «Арсенал»ни тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Агар бу воқеа юз берса, бош мураббий Арсен Венгер ҳужум чизиғига Карим Бенземани таклиф қилиш эҳтимоли бор.

Маълумки, Бензема «Реал» президенти Флорентино Переснинг ёқимтойларидан бири ҳисобланади ва яқинда жамоа билан янги шартнома имзолаган эди.