
Бензема айни пайтда Франциянинг энг зўр футболчиси кимлигини айтди. У Мбаппе эмас!
Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоаси ҳужумчиси Карим Бензама 2023-2024 йилги мавсум бўйича Франциянинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди.
36 ёшли тажрибали ҳужумчи фикрига кўра, ҳозирги пайтда “Реал”да ўйнаётган ярим ҳимоячи Эдуардо Камавингадан зўр франциялик футболчи йўқ.
Ундан кейинги ўринларда ПСЖ тўпурарига айланиб бораётган Брэдли Баркола ва унинг жамоадоши Уоррен Заир-Эмери эътироф этилмоқда.
Қизиғи шундаки, Бензема энг зўр деб ҳисоблаётган Камавинга 2023-2024 йилги мавсумда барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда бирор маротаба гол уролмади. Қуруқ серия янги мавсумда ҳам давом этмоқда.
Комментарии