Бензема бразилиялик юлдузларни “сўндирди”

Испания чемпионатининг 26-туридан ўрин олган “Атлетико” ва “Реал” учрашувида Карим Бензема тарихий рекорд соҳибига айланди.

Мадрид дербисидаги ўйин франциялик ҳужумчи учун “Қироллик клуби” сафида Испания чемпионатидаги 371-учрашув сифатида қайд этилди ва у “Реал” тарихида энг кўп ўйин ўтказган хорижлик футболчига айланди.

Аввалги рекорд машҳур ҳимоячи Роберто Карлосга тегишли эди. У мадридликлар либосида 370 маротаба майдонга тушган. Кейинги ўриндан яна бир бразилиялик футболчи Марсело ўрин эгаллаган. Ҳамон фаолиятини шу жамоада давом эттираётган ҳимоячи жами 366 марта “Реал” учун тўп тепган.

Карим Бенземанинг бундан кейинги ҳар бир иштироки янги рекорд сифатида қайд этилади.  Моҳир ҳужумчи 2009 йилдан буён Ла Лигада 182 та гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар