Бензема ЕЧЛ тўпурарлари қаторига қўшилди

 

"Реал Мадрид" жамоаси ҳужумчиси Бензема "Боруссия Д" клубига қарши (2:2) ўйинда дубль муаллифига айланди ва мазкур турнирдаги голлари сонини 50 тага етказиб олди. 

Франциялик форвард  88 учрашувда майдонга тушиб, 50 та гол китиришга муваффақ бўлди. Шу тариқа Бензема ЕЧЛ тўпурарлари рўйхатида Андрей Шевченко (48 та гол), Златан Ибраҳимович (48) ва Алфредо Ди Стефанодан (49) ўзиб кетди ва Тьерри Анрига етиб олди.

ЕЧЛ тўпурарлари рўйхатини  "Реал"нинг бошқа бир ҳужумчиси Криштиану Роналдуни 95 та гол билан бошқариб бормоқда. "Барселона" етакчиси Лионель Месси ҳисобида 93 та гол мавжуд. Раул ЕЧЛда 71 та гол урган бўлса, Руд ван Нистелрой ҳисобида 56 та гол мавжуд. Улар тегишли равишда 3-4 ўринларни эгаллаб турибди.