Бензема Францияга кетган Мессига етиб оляпти
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема Испания Суперкубогининг 5 учрашувида гол урди.
Франциялик футболчи "Валенсия" билан ўйиннинг (1:1) иккинчи бўлимида пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.
Бензема бунгача 2011, 2017, 2020 ва 2021 йилларда Испания Суперкубогида гол урган. Бу тарихдаги иккинчи натижадир. "Барселона" собиқ футболчиси Лионель Месси 8 та ўйинда гол урган бўлиб, мутлақ рекордчи ҳисобланади.
Шунингдек, Карим Испания суперкубоги учун ўйинларда энг кекса гол муаллифлари рўйхатида иккинчи бўлди. У 35 ёшу 23 кунлигида гол урди. "Қаймоқранглилар" ярим ҳимоячиси Лука Модрич 36 ёшу 129 кунлигида тўп киритишга эришганди.
Фикрлар