Бензема Ла Лиганинг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси бўлди

"Реал" Мадрид клуби ҳужумчиси Карим Бензема мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра Ла Лиганинг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Таъкидлаш лозимки, 30 ёшли франциялик футболчи ўтган ой чемпионатда жами 4та учрашувда иштирок этган ва ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Маълумот учун, Бензема жорий мавсум давомида Ла Лиганинг жами 14та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!