Бензема "Наполи"нинг ёзги трансферлар мавсумидаги асосий "нишони"га айланди

“Наполи” клуби янги бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг мавсумлар оралиғидаги харид қилиниши керак бўлган асосий трансферларга аниқлик киритди.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра, Анчелотти неаполликлар президенти Аурелио Де Лаурентисдан “Реал” ҳужумчиси Карим Бенземани олиб келишни сўраган.

Бу билан мутахассис келаси мавсумда чемпионлик пойгасида “Ювентус”ни ортда қолдирадиган жамоа тузишни мақсад қилган. Анчелотти Бензема билан бирга 2013-2015 йилларда “Реал” бирга фаолият олиб борган.

Аввалроқ Анчелотти “Наполи”да “Бавария” ярим ҳимоячиси Артуро Видаль ва “Милан” етакчиси Сусони кўришни истаётганини айтиб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!