Бензема ўрнини икки юлдуз босади

“Реал” раҳбарияти 35 ёшли ҳужумчи Карим Бенземага ўринбосар қидиришда давом этмоқда. Мадридликлар ҳозирча бу позицияга икки форвардни таклиф қилишни режалаштиряпти. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатди.

Маълумотларга қараганда, Карим Бенземанинг кейинги пайтда кўп жароҳат олаётгани клуб мутасаддиларини хавотирга солган. Франциялик футболчи жорий мавсумда Испания чемпионатининг 20 та учрашувидан 12 тасида майдонга тушди холос.

“Қироллик клуби” мавсум якунланиши билан “Ювентус” тўпурари Душан Влахович ва “Тоттенхэм” ҳужумчиси Ришарлисоннинг трансферини амалга оширмоқчи.  

Клуб хўжайинлари Родриго ва Федерико Вальвердега ҳам рақобатчи олиб келади. Улар “Бавария”нинг ўнг қанотида ҳужум уюштиришга масъул бўлган Кингсли Команни ҳам нишонга олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!