Бензема Перес билан учрашди
Карим Бензема "Реал Мадрид" президенти билан Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш таклифини муҳокама қилди.
"Onda Sero" журналисти Алберто Перейро хабарига кўра, ҳужумчи Флорентино Перес билан учрашиб, унга йилига 100 миллион евро таклиф қилинганини айтган.
Мадрид клуби раҳбари "Олтин тўп" эгасининг ҳар қандай қарорини қабул қилишга тайёр. Бензема ўз келажаги ҳақида якшанба кунига қадар қарор қабул қилади.
35 ёшли футболчи жорий мавсумда Ла Лиганинг 23 ўйинида 18 та гол урди. Унинг статистик маълумотлари билан бу ерда танишиш мумкин.
Фикрлар