Бензема учун А Серияда кутилмаган даъвогар пайдо бўлди

"Милан" "Реал" ҳужумчиси Карим Бенземани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Calciomercato" ёзмоқда.

"Россонерилар" франциялик ҳужумчи учун ярим ҳимоячи Исмаэль Беннасерни беришга тайёр. 

"Transfermarkt" портали Беннасерни 50 миллион еврога баҳоламоқда. Бензема эса 20 миллион евро этиб белгиланган. 

Манбанинг қўшимча қилишича, миланликлар "Реал"дан Браим Диас трансферини ҳам сотиб олмоқчи. Ҳозирда Браим ижара асосида Пиоли қўл остида ҳаракат қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!