Бензема яна Франция терма жамоасига қайтиши мумкин

  • 18 май, 2021, 11:27
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Карим Бензема сўнгги марта Франция терма жамоасида 2015 йилнинг кузида ўйнаган. Шундан буён "Реал" ҳужумчиси қанча гол урмасин, Матьё Вальбуенани шантаж қилиш ҳақидаги жанжалли воқеа туфайли бош мураббий Дидье Дешам уни таркибга чақирмади.

Tecno

Бироқ, Франция терма жамоаси бош мураббийининг бу борадаги фикри ўзгариши мумкин. L'Equipe нашрининг хабар беришича, Бензема “Евро-2020”га борадиган Франция терма жамоаси футболчилари рўйхатига чақирилиши мумкин. Рўйхат бугун оммага эълон қилиниши кутилмоқда.

Карим Бензема жорий мавсум "Реал" таркибида жами 45 та учрашувда майдонга тушди. У ушбу беллашувларда ўз ҳисобига 29 та гол ва 8 та голли узатма ёздириб қўйди.

Франция Европа чемпионатининг “F” гуруҳида кураш олиб боради. Ушбу гуруҳда французлардан ташқари Германия, Венгрия ва Португалия терма жамоалари ҳам жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!