Бензема янги мавсумни қайси жамоада ўтказишини айтди

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема янги 2021/2022 йилги мавсумеи қаерда ўтказишини айтди.

“Менинг мақсадим - ҳар йили зўр бўлиш. Мен “Реал”да узоқ вақтдан буён ўзим орзу қилган футболни ўйнаб келяпман. Бу клуб - менинг ҳаётим. Янги мавсумда мен "қаймоқранглилар" сафида ўйнашни давом эттираман”, - деди 33 ёшли франциялик футболчи Bein Sports нашрига берган интервьюсида.

Бензема “Реал” сафига 2009 йил “Лион”дан кўчиб ўтган эди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2021/22 йилги мавсум охирига қадар имзоланган.

Карим якунланган мавсум Ла Лигада 34 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 23 та гол ҳамда 9 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!