Бенземага Англия суперклубларидан иш чиқди

Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема фаолиятида кескин ўзгариш бўлиши мумкин.

Франциялик форварднинг клуб раҳбарияти билан зиддияти кучайиб бормоқда. Ҳужумчи машғулотлар базасига бормаган ва бош мураббий Марсело Галлардо уни Дубайда ташкил этилган йиғинга жалб этмай, жамоадан четлатган.

Бензема “Ал-Иттиҳод”га келганидан бери 24 та учрашувда 15 та гол урди. Бироқ катта маош олаётган футболчи жамоаси еттинчи ўринда бораётгани учун қаттиқ танқид остига олиняпти. Бу ҳолат доим ҳурмат ва эътиборда бўлган тўпурарга ёқмаяпти.

Маълумотларга қараганда, Бенземанинг атрофида юзага келган вазиятдан Англия Премьер-лигаси клублари фойдаланиб қолишга ҳаракат қилмоқчи.

36 ёшли форвардни “Арсенал”, “Челси”, “Манчестер Юнайтед” каби суперклублар ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Бу клубларнинг бари тажрибали футболчини мавсум охирига қадар ижарага олмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!