Бенземага ўринбосар Италиядан топилди

  • 21 января, 2023, 07:10
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи сифатида Карим Бенземага бўлажак ўринбосар қидиришда давом этмоқда.

Tecno

Италиянинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Душан Влахович ва "Наполи" жамоасида тўп сураётган Виктор Осимҳен "қаймоқранглилар"нинг қизиқиш доирасига тушиб қолишган. Бу ҳақда "Fichajes" нашри хабар бермоқда. 22 ёшли сербиялик ва 24 ёшли нигериялик узоқ муддатда Бенземанинг ўрнини боса оладиган футболчилар сифатида кўрилмоқда.

Душан Влаҳович жорий мавсумда "кекса сенёра" сафида 15 та ўйинда 7 та гол урди.Унинг "Трансфермаркет" портали маълумотларига кўра нархи 80 миллион еврога тенг. Жорий мавсумда 18 ўйинда 13 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган Виктор Осимхен эса 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию