Бербатов МЮга Магуайрни сотиб олишни маслаҳат берди

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ ҳужумчиси Димитар Бербатов манкуанликлар ўзларининг ҳимоя чизиғини “Лестер” футболчиси Харри Магуайр билан кучайтириши лозимлигини айтди.

“Менимча МЮга прессинг пайтида тўпни йўқотмайдиган ва майдонда ўзини эркин ҳис қиладиган ҳимоячи керак. Бу футболчи шунингдек хотиржам бўлиши ва тўпни майдон марказидан туриб бемалол ҳужум чизиғига етказиб бериш қобилиятига эга бўлиши лозим.

Бу борада Магуайр ўзининг жаҳон чемпионатидаги ўйинлари орқали мени ҳайрон қолдирди. У тўп билан муомала қилганда жуда ҳам хотиржам ҳаракат қилади. Менга ана шундай ҳимоячилар жуда ёқади ва улар ҳар қандай жамоага фойда келтиради”, - дейди болгариялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, мавсум аввалида манкуанликлар Магуайрни сотиб олишга уруниб кўришган эди. Аммо, Англия терма жамоаси футболчиси якунда “Лестер”да қолишга қарор қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!