Бердиев: "Жигаурига ҳеч ким пенальти борасида кўрсатма бергани йўқ"
"Насаф" сўнгги пайтларда пенальтидан фойдаланиш борасида оқсамоқда. "Шаржа"га қарши биринчи ўйинда Азиз Омонов, иккинчи басҳда эса Жаба Жигаури 11 метрлик жаримадан гол ура олмади. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Рўзиқул Бердиев пенальти борасидаги саволга ҳам жавоб берди.
"Пенальтидан фойдаланиш учун маҳоратга ҳам эга бўлиш керак. Йигитларни бу борада қийналаётганлиги руҳий ҳолат билан боғлиқ. Бугун Жигаурига пенальтини теп, деб ҳеч ким айтгани йўқ. Бу унинг қарори эди. Кўрсатмада фақатгина 3 футболчини тепиш айтилган. Жаба, Бозоров ва Насруллаев. Баъзида ким ўзига ишонса, ўша ўз зиммасига олсин, дейилган. Бугун Жигаури бу вазифани амалга оширмоқчи эди. Аммо гол ура олмади. Яхшиси, бу ҳолатга урғуни бермайлик", - деди мутахассис.
"Насаф" 4-турдан кейин 7 очко билан гуруҳда иккинчи ўринда бормоқда. "Аждарлар" пешқадам бўлиб турган "Шаржа"дан 1 очкога ортда қоляпти.
Фикрлар
.