Берлускони коронавирусга қарши кураш учун 10 млн евро хайрия қилди

Италиялик машҳур сиёсатчи ва "Милан" клубининг собиқ президенти Сильвио Берлускони коронавирусга қарши курашда иштирок этишга қарор қилди.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, 83 ёшли Берлускони Италияда коронавирусдан энг кўп азият чекаётган Ломбардия худудига 10 млн евро хайрия қилди. Ушбу маблағ шаҳарда касалланганларга ёрдам кўрсатувчи вақтинчалик клиника қуришга йўналтирилади.

Таъкидлаш керакки, айни дамда Италияда 28 мингдан ортиқ инсон COVID-19 вирусини юқтириб олган. Шулардан 2 мингдан ортиғи ўлим билан якунланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!