Берлускони “Ювентус”ни қандай тўхтатиб қолиш мумкинлигини айтди
Ads

“Милан” клуби президенти Сильвио Берлускони А Серия пешқадами “Ювентус”ни қандай тўхтатиш мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

“Ювентус”ни қандай тўхтатиш мумкин? Бунинг учун Италиядаги барча ҳакамларни алмаштириш керак”, - дейди Берлускони.

Бундан ташқари собиқ бош вазир ўтган мавсум мобайнида “Милан”га анчагина маблағ сарфлаганини ҳам айтиб ўтди.

“Бир йил ичида “Милан”га 150 миллион евро сарфладим”, - дея қўшимча қилди “россонерилар” раҳбари.