Бернарду Силва “Барса”га ўтадими? Футболчи жавоб берди

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва инглиз клубини тарк этиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

“Ҳозир мен учун энг муҳими мавсумга яхши тайёргарлик кўриш. Ҳозирча мен "шаҳарликлар" аъзоси ҳисобланаман ва улар учун бор кучим билан ҳаракат қиламан. Мухлислар ва жамоадошларим билан муносабатларим яхши. Кетиш ҳақида ўйлаганим йўқ”, - деб португалиялик футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради “Sky Sports”.

Аввалроқ ОАВда Каталониянинг “Барселона” португалиялик ярим ҳимоячига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бернарду "Манчестер Сити" шарафини 2017 йилдан бери ҳимоя қилиб келмоқда. У “Сити”нинг барча мусобақалар доирасидаги 249 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 48 гол ва 50 голли узатма ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!