Бернарду Силва “Барса”га ўтмоқчи

  • 12 Aug 11:29
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ёзги трансфер ойнасида "Барселона"га ўтишга тайёр, дея хабар беради журналист Бен Жейкобс.

Tecno

Манбанинг хабарига кўра, 28 ёшли португалиялик трансферга розилик берган, аммо клублар келишув бўйича ҳозирча келиша олмаяпти.

Қайд этилишича, “шаҳарликлар” ярим ҳимоячини тахминан 65 миллион фунт стерлингга сотишга рози бўлишади.

Шу билан бирга, Бернардунинг ўзи Каталония клубига ўтиш истагига қарамай, “Ман Сити”ни мажбурламайди.

Бернарду ўтган мавсум “Манчестер Сити”нинг барча турнирлар доирасидаги 50 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобида 13 та гол ҳ ва 7 та голли узатмани ёздириб қўйган. Ярим ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Comments

You must be logged in to commet!