Бернарду Силва "Барселона"га ўтиши мумкин
"Манчестер Сити"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Бернарду Силва "Барселона"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Фернандо Поло хабар берди.
Манбага кўра, каталонияликлар португалиялик футболчини ўз сафига қўшиш ниятида, аммо ҳозирча трансфер бозорида бошқа устувор вазифаларга эътибор қаратилган.
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳозирча ушбу трансферни маъқулламаган. Унинг фикрича, ярим ҳимоя чизиғида футболчилар сони етарлича кўп.
Шу сабабли, Бернарду Силва келишидан олдин клуб таркибдан бир футболчи билан хайрлашиши керак бўлади. Эҳтимолий номзод сифатида Марк Касадо кўрсатилмоқда.
Силва 2025/26 мавсумда "Манчестер Сити" сафида барча мусобақаларда 53 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 5 та голли узатма амалга оширди.
Португалиялик футболчи 2017 йилдан буён "шаҳарликлар" таркибида ўйнаб келаётган эди.

Фикрлар