Бернарду Силва жамоани тарк этиши мумкин

Ярим ҳимоячи Бернарду Силва ёзги трансферлар вақтида "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин.

"Manchester Evening News" нашир хабарига кўра, португалияликнинг кетиши "шаҳарликлар"ни қайта қуришнинг бир қисми бўлиши мумкин. Бироқ клуб Силвага тегишли таклиф тушсагина кетишига рухсат беради. Ҳозирча бундай таклиф бўлмаган.

Амалдаги шартномага кўра, Бернарду "Манчестер Сити" билан 2025 йилнинг июнь ойи охиригача боғланган. Аввалроқ португалиялик футболчи фаолиятидаги янги чорловни қабул қилиш истаги ҳақида гапирганди.

28 ёшли хавбек 2022/2023 йилги мавсумда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!