Бернарду Силва "Ливерпул"га қарши баҳсда салкам 14 км югурди ва ...
"Шаҳарликлар" чемпионликни осонликча топшириб қўйишмоқчи эмас.
Хабарингиз бор кеча “Манчестер Сити” АПЛнинг 21-турида “Ливерпуль” устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Opta Joe статистик портали тарқатган хабарга кўра шу куни “шаҳарликлар” ярим ҳимоячиси Бернарду Силва майдонда жами 13,7 километр масофани босиб ўтган. Эътиборлиси, бу премьер-лиганинг жорий мавсумдаги энг яхши натижасига айланди.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида пешқадам “Ливерпул”дан 4 очко кам жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турибди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар