Бернарду Силва: "Мен бундай деб ўйламайман"

Португалия терма жамоаси футболчиси Бернарду Силва жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида гапирди. Ярим ҳимоячи Роналду атрофидаги шов-шувлар жамоага халақит берадими ёки йўқми деган саволга:

"Мен умуман бундай деб ўйламайман. Бу менинг "ЖЧ-2018" ва "Евро-2020"дан кейинги учинчи турнирим эди.

Бу турнирлардан кейин жамоамиз янада жипслашди ва муҳит ҳам яхши эди. Тўғрисини айтсам, биз кейинги босқичга чиқишимизга ишонгандик.

Биз барча юртдошларимиздан узр сўраймиз. Кейинги босқичга чиқиш учун қўлимиздан келганини қилдик. Аммо бугун уддала олмадик", - деди "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати чорак финалида Роналду жамоаси Марокаш тўсиғидан ўта олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!