"Манчестер Сити" ва Португалия терма жамоаси футболчиси Бернарду Силва Роналду ва мундиалдаги иштирок ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Биз бу мундиалда Криштиану Роналду учун курашмоқчимиз. Ўзимга эмас, Роналду учун ўйнайман.

Бу табиий ҳолат. Бошқаларда ҳам шундай вазият. Масалан, Францияда Мбаппе, Бразилияда Неймар ва Аргентинада Месси бор. Улар ҳам биз каби жараёнда, деб ўйлайман", - деди Силва.

Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида "H" гуруҳида Гана, Уругвай ва Жанубий Корея термалари билан бир гуруҳдан жой олган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!