Бернарду Силва "Реал"га ўтиб хато қилдими?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Бернарду Силва яқин вақтлардан асосий таркибдаги ўрнини йўқотиши мумкин.

Жозе Моуринью 32 ёшли футболчини сўнгги бешта Ла Лига учрашувидан фақат биттасида асосий таркибда майдонга туширган. 

The Touchline нашри ёзишича, агар Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени соғлом бўлса, Бернарду Силва учун асосий таркибга даъвогарлик қилиш жуда қийин бўлади. Уругвайлик ва француз футболчилари жамоанинг етакчи ўйинчилари сифатида кўрилади, шу боис улардан бирини таркибдан сиқиб чиқариш деярли имконсиз вазифа ҳисобланади.

Бернарду Силва ўтган ёзда эркин агент сифатида «Реал» сафига қўшилган эди. Ундан аввал португалиялик футболчи тўққиз йил давомида «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!