Бернарду Силва: "Реал"дан 175 дақиқа яхшироқ ўйнаб, барибир мусобақани тарк этиш алам қилади
"Манчестер Сити" футболчиси Бернарду Силва "Реал" билан ўтган мавсудаги ЕЧЛ доирасида бўлиб ўтган баҳсни эслади.
"Жорий мавсум бизда яна имкон бор. Чемпионлар лигаси - асосий мақсадимиз, албатта. Чунки биз ҳеч қачон бу турнирда ғолиб бўлмаганмиз.
Қандайдир омадсизлик бизни қамраб олгандек, назаримда (кулади). Бир сафар "Тоттенхэм", яна бошқасида "Реал" деярли иложсиз вазиятдан бизни мағлуб этиб кетмоқда.
Мадрид клуби билан ўйин ёдимда. Биз улардан 175 ва ҳатто 180 дақиқа яхшироқ ўйнадик. Бироқ якунда барибир мусобақани тарк этдик. Албатта, бу алам қиладиган ҳолат.
Футболда шундай туйғулар билан яшайсан. Баъзан тепада бўласан ёки аксинча. Шунга қарамай, хотиралар сен билан қолади", - деди португалиялик ярим ҳимоячи.
Фикрлар