Асосий мазмунга ўтиш

Бетербиев ва Бивол ўртасидаги реванш бекор қилинди(ми?)

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Икки россиялик жанги қолдирилиши мумкин.

Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган катта бокс кечасининг асосий тўқнашуви - Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол ўртасидаги реванш бекор қилинди. Бетербиев Ар-Риёддаги супертурнирда иштирок эта олмайди, деб хабар бермоқда sportarena.kz.

Шунингдек, бу ҳақда Майкл Бенсон ўзининг Twitter саҳифасида ҳам маълум қилди:

"Артур Бетербиев - Дмитрий Бивол жанги 22 февраль куни бўлиб ўтмайди, чунки Бетербиев билагидан жароҳат олди. Шубҳасиз, реванш 2025 йилнинг охирига кўчирилади" - деб ёзди Бенсон.

Эслатиб ўтамиз, икки россиялик ўртасидаги баҳс 22 февралга белгиланган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ