"Бетис" ўз сафини "Эвертон" дарвозабони билан кучайтирди

Испаниянинг "Бетис" клуби "Эвертон" дарвозабони Хоэль Роблесни қўшиб олди.

Жорий ёз “ирисчилар” билан шартномаси якунланиб эркин агент мақомида юрган 28 ёшли посбон севильяликлар билан 2022 йилга қадар шартнома имзолади.

Маълумот учун, Роблес “Эвертон” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ушбу вақт мобайнида жами 65та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 78та гол ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!