"Бетис" сафардан ғалаба билан қайтди (видео)

УЕФА Европа лигаси “G” гуруҳининг 2-турида “Бетис” сафарда “Ференцварош”га қарши баҳс олиб борди.

Ўйин голларга бой кечди. Аммо якунда 1:3 ҳисобида испан клубининг қўли баланд келди. “Бетис”га ғалаба келтирган голларга Набиль Фекир (17'), Генри Уинго (76' автогол) ва Кристиан Тельо (90+5') муаллифлик қилди. Мезбон жамоанинг жавоб голини Мюрто Узуни (44') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!