"Бетон" дарвозабон экан! Унай Симон мисли кўрилмаган рекорд ўрнатди
Испания терма жамоаси дарвозабони Унай Симон 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида Португалияга қарши учрашувда (1:0) ўз дарвозаси дахлсизлиги сақлаб қолди.
Шу тариқа, тажрибали голкипер футбол тарихида ҳали ҳеч кимга насиб этмаган рекорд ўрнатди.
Sportstar нашрининг ижтимоий тармоқда хабар беришича, Симон жаҳон чемпионатлари тарихида кетма-кет олти ўйинда гол ўтказмаган илк дарвозабонга айланди. Илгариги рекорд 1990 йилги жаҳон чемпионатида бешта ўйинни «қуруқ» якунлаган италиялик машҳур посбон Вальтер Дзенгага тегишли эди.
Унай Симон Испания терма жамоаси сафида жами 63 та ўйин ўтказган. Шу вақт ичида у ўз дарвозасидан 48 та тўп ўтказган, 29 та баҳсни «қуруқ» якунлаган.

Фикрлар