Бэйл “Бавария”га қарши ўйинда майдонга туша олмайди


“Реал” клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл “Бавария”га қарши ЕЧЛ 1/4 финал жавоб баҳсида майдонга туша олмайди, дея хабар беради AS нашри. Бунга сабаб уэльслик футболчининг машғулотлар вақтида олган жароҳати сабаб бўлмоқда Футболчи аввалроқ ушбу жароҳатини операция қилинган эди.

Бэйл “Спортинг” билан бўлган Испания чемпионати 32-тури баҳсида ҳам иштирок эта олмаган эди. Эслатиб ўтамиз, “Реал” ва “Бавария” ўртасида Мюнхенда бўлиб ўтган баҳсда мадридликлар 2:1 ҳисобида зафар қучган. Жавоб баҳси 18 апрель куни Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!